“Чексизлик санъати”
“Чексизлик санъати”
Ўзбекуистондаги ислом цивилизацияси музейининг нақшлари ранг баранглиги билан ажралиб туради. Улар орасида айниқса “чексизлик санъати” диққатни тортади.
“Чексизлик санъати” “ислимий” (арабеска) деб ҳам номланади. У шунчаки хаттотлик, геометрик шакллар ва маълум услубга солинган ўсимликсимон шаклларидан фойдаланадиган икки ўлчовли такомиллаштирилган нақшларгина эмас. Аксинча, “чексизлик санъати” Ислом мафкурасининг эстетик тамойилларига
мос келадиган таркибий шаклдир. Ислимий нақшлар макондан ташқарида бўлган абадийликдир.
Ислимий нақш – бутун ислом оламидаги энг машҳур безак тури. Диний ва муқаддас сўзларда араб ҳарфлари ислимий нақшлар билан, айниқса, гуллар билан безатилган қисми ҳаёт дарахтини акс эттирса, барглари Муқаддас Китобдаги сўзлардир. Безак сифатида у меъморчиликда, уй анжомларини яратишда, қўлда ёзилган китоблар ва керамикаларни безашда ишлатилади. Бир вақтнинг ўзида бир ёки бир нечта безак парчасини такрорлаш ва кўпайтириш асосида яратилган. Бунинг учун нақшлар такрорланиши ҳар қандай вақтда, композициянинг яхлитлигини бузмасдан чексиз ва хоҳлаган нуқтада якунланиши мумкин.




