“Чашмаи Аюб” ёдгорлиги
“Чашмаи Аюб” ёдгорлиги

Бухоро вилояти Вобкент тумани Хайробод қишлоғида жойлашган моддий-маданий мерос объекти саналган “Чашмаи Аюб” ёдгорлиги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари Миллий рўйхати”га киритилган. Шунингдек, ушбу тарихий маскан Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтказилган ЮНЕСКО Жаҳон мероси қўмитаси 45-сессиясида Буюк ипак йўлининг “Зарафшон-Қорақум” объектлари рўйхатидан жой олган.
Тарихий ёдгорликнинг бутлигини сақлаш ва зарур реставрация ишларини жадаллаштириш мақсадида мазкур ёдгорлик шу йил Бухоро вилоятида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб бориладиган маданий мерос объектлари манзилли рўйхатига киритилган. Айни пайтда реставрация ишларига оид лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёни кетмоқда.
“Чашмаи Аюб” ёдгорлигининг бутлигини сақлаш борасида ваколатли ташкилотлар ва маҳаллий ҳокимлик идоралари томонидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланган.




