"Чашма" тарихий-меъморий мажмуаси чет эл оммавий ахборот воситалари нигоҳида

"Чашма" тарихий-меъморий мажмуаси чет эл оммавий ахборот воситалари нигоҳида

ststrjstjhserthsaergawefaefawef.jpg

Франциянинг "Chasse et Peche TV" телеканал ижодкорлари Bertrand Deveaud ва Pascal Саrrоp Навоий вилояти туризм салоҳиятини кўрсатиш мақсадида кўрсатув тайёрламоқда.

 

Ижодкорлар Нурота туманидаги "Чашма" тарихий-меъморий мажмуаси зиёратгоҳи ҳақида видеолавҳаларни суратга олишмоқда.

 

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги “Навоий вилоятининг Нурота туманидаги «Чашма» тарихий-меъморий мажмуасини комплекс реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори асосида бу ерда кенг кўламли таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

 

Бу ердаги Нур қалъаси эрамиздан аввал 329 – 327 йилларда Искандар Зулқарнайин томонидан қурилган, деб ҳисобланади.

 

“Тарихи Бухоро” асарида Абу Бакр Наршахий Нурда қабр ва жоме масжид борлиги ҳақида далолат қилади. Чил Устун жоме пойдевори ўзгартирилмасдан XVI асрда Абдуллохон томонидан иккинчи марта, 1905 – 1907 йилларда учинчи марта Турсунхўжа Эшон томонидан қайта таъмирланган. Ҳозирда жоме масжид халқимиз томонидан фойдаланилмоқда.

srthdrtsjsrtjsergazewfawefaewfgwg.jpg