Бутунхитой Халқ вакиллари Кенгаши доимий қўмитаси делегацияси — Самарқандда

Бутунхитой Халқ вакиллари Кенгаши доимий қўмитаси делегацияси — Самарқандда

yfuerpypryvpryvpr.jpg

      Хитой Халқ Республикаси Бутунхитой Халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси раиси Чжао Лэцзи бошчилигидаги делегацияси аъзолари  Мирзо Улуғбек музей-мажмуаси, Регистон майдони билан танишди. Меҳмонларга мазкур обидаларнинг яратилиш тарихи, аждодларимизнинг бунёдкорлик ишлари, илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида батафсил маълумот берилди.

     Меҳмонлар Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган Самарқанднинг дунё цивилизациясида тутган ўрнига юксак баҳо беришди. Бир неча асрлик тарихий обидалар, қадимий анъана ва қадриятларни асраб-авайлаш борасида айни пайтда олиб борилаётган ишларни эътироф этди.

     – Тарихий обидаларда бўлиб бу замин қадимдан Марказий Осиёнинг илм-фан, маданият ва савдо-иқтисодий маркази бўлганлиги бежизга эмаслигини англадим, – деди Бутунхитой Халқ вакиллари кенгашининг доимий қўмитаси раиси Чжао Лэцзи. – Хитой-ўзбек дўстлик, ҳамкорлик алоқалари қадимдан ривожланганлиги тарихий манбаларимизда қайд этилган. Кейинги йилларда давлат раҳбарларимизнинг ташаббуслари билан ҳамкорлигимизда янги давр бошланди. Бу истиқболдаги ҳамкорлик алоқаларини мусткаҳкамлашга имкон беради.