Булғор Ислом академиясининг дипломи халқаро миқёсда тан олинди
Булғор Ислом академиясининг дипломи халқаро миқёсда тан олинди

Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг йиғилишида Россия Федерациясининг Булғор Ислом академияси томонидан берилган Миродил Ҳайдаровнинг Ислом фанлари доктори дипломини тан олиш ва уни фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига тенглаштириш тўғрисида қарор қабул қилинди. ⠀
Нострификация жараёни Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ўзаро муносабатлар бўйича Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ректори Рустам Қосимов томонидан жорий йилнинг июль ойи бошида сертификатлаштириш комиссиясига хат юборилган эди. ⠀
Таъкидлаш жоизки, 2019 йил март ойида Р. Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикасининг делегацияси аъзолари Булғор Ислом академиясига ташриф буюришди. Бу ерда ҳамкорлик тўғрисида батафсил фикр алмашилди ва ёзма равишда ўз ниятларини тасдиқлаш истаги билдирилди. Шу йилнинг кузида Булғор Ислом академияси ректори Данияр Абдрахманов бошчилигидаги делегация Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти, Халқаро Ислом академияси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Самарқанддаги Ҳадис илми мактаби ва Бухородаги Мир Араб мадрасасига ташриф буюришди.
Булғор Ислом академияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва хорижнинг етакчи ўқув марказлари билан халқаро ҳамкорлик бўйича тизимли иш олиб боради. Йил бошида Булғор Ислом академияси Иордания Ал-Байт университети раҳбарияти билан илмий ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида музокаралар ўтказди. 2020 йил апрель ойида талабалар «Шариат фалсафаси» мавзусида курсларни ўтадилар. Маърузаларни фиқҳ доктори Аҳмад Яссин ал-Карала ўқиган.
Булғор Ислом академияси
ахборот хизмати




