Бўлажак диний соҳа вакилларига тавсиялар
Бўлажак диний соҳа вакилларига тавсиялар

Ҳадис илми мактабида маънавий-маърифийтадбирлар режасига мувофиқ талабалар учун “Замонавий мафкуравий хуружларга қарши курашишда диний соҳа вакилларининг тутган ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарақанд вилояти вакили Зайниддин Эшонқулов ўз маърузаси билан иштирок этди. Маърузачи бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, улкан қурилиш ва бунёдкорлик ишлари, ёшларнинг билим олишлари, замонавий касб-ҳунарларни эгаллашлари учун яратилаётган шароит ва имкониятлар хусусида сўз юритди.
Шунингдек, ахборот-коммуникация тармоқларининг ривожланиши, интернет тармоқларида муқаддас ислом дини ниқобидаги сохта қарашлар ва нотўғри талқинлар ёхуд ўз динидан айиришга қаратилган миссионерлик ғояларининг аҳоли ўртасида тарқалиши хатарини кучайтирмоқда. Мазкур таҳдидлардан айниқса ёшларни ҳимоя қилиш, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳияти билан сохталаштирилган диний қарашларнинг фарқини англатиш бугунги кунда янада долзарб аҳамият касб этмоқда, – деди маърузачи.
Зайниддин Эшонқулов бугунги мафкуравий хуружларга қарши курашиш бўйича диний соҳа вакилларига тегишли тавсияларини берди.

Самимий мулоқот тарзида ўтган тадбирда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачи томонидан атрофлича жавоб олишди.
Ҳадис илми мактаби матбуот хизмати




