Бухородаги 12 та маданий мерос объектида қайта тиклаш ишлари бошланди
Бухородаги 12 та маданий мерос объектида қайта тиклаш ишлари бошланди

Президентимизнинг 2020 йил 2 мартдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони иловасининг 239-банди ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоятидаги маданий мерос объектларини Ўзбекистон ва чет эл фуқаролари орасида кенг тарғиб қилиш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш ҳамда 2020 йилда вилоятда сайёҳлар ташриф буюрадиган объектлар сонини 139 тага етказиш мақсадида вилоятда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Марказлашган инвестициялар ҳисобидан молиялаштирувчи объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати давлат муассасаси ҳамда Маданий мерос департаменти томонидан тасдиқланган 2020 йил учун маданий мерос объектларида археология ва консервациялаш, шунингдек, реставрация ва қайта тиклаш ишларини олиб бориш Дастурига асосан Бухоро вилоятидаги 12 та маданий мерос объектида қайта тиклаш ишлари бошланди.
Вилоят маданий мерос бошқармасининг хабар беришича, Бухоро шаҳридаги “Намозгоҳ”, “Равғангарон”, “Хўжа Калон”, “Қуйи Хонақо”, “Кунжак”, “Лаби Ҳовуз Қози Калон” масжидлари ҳамда “Тошсарой”, “Кўкалдош” ва “Чуқур” мадрасалари, шунингдек, Когон туманидаги Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасининг Токи-Миёна дарвозахонаси қолдиқлари, Шофиркон туманидаги “Хўжа Ориф ар-Ревгарий” (Моҳитобон) мажмуаларида реставрация-таъмирлаш ишлари учун маблағлар ажратилди.
Ҳозирги кунда мазкур объектлар ҳудудини янги туристик мавсумгача тайёрлаш мақсадида қурилиш-таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.




