Бухоро ва Самарқанд усталари ҳам қатнашган Шарқ меъморчилиги дурдоналари

Бухоро ва Самарқанд усталари ҳам қатнашган Шарқ меъморчилиги дурдоналари

 

 pryapryvarvar.jpg

 

Тарихдан маълумки, ҳукмдор Бобур Ҳиндистонни забт этганидан кейин Жамна бўйидаги Аграни янги пойтахт деб эълон қилган ва ўзи умрининг охиригача 4 йил -1526-1530 йилларда шу ерда яшаган.

Аграни Шарқ меъморчилигининг бетакрор намунаси бўлган Тож Маҳалсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Дарё бўйидаги оқ мармардан қурилган етти мўъжизанинг бири нафақат Шоҳжаҳоннинг Мумтозмаҳалга бўлган чексиз севгиси рамзи, балки инсоний соф туйғунинг абадийлиги ҳамда куч-қудратига қўйилган ҳайкалдир.

Агра XVI-XIX асрларда Бобурийлар пойтахти бўлган. Дунёнинг ноёб мўъжизаларидан бири сифатида эътироф этиладиган Тожмаҳал Шоҳ Жаҳон томонидан, унинг суюкли рафиқаси Мумтоз Маҳал бегим хотирасига бағишлаб барпо этилган. Мажмуа хиёбонлар ва катта боғ билан қуршалган. Атрофда эса ястанган далалар, Жамна дарёси бир маромда, сокинлик билан оқади.  

Аграда шунингдек XVI-XVII асрларга доир мусулмон меъморчилигининг ажойиб ёдгорликлари ҳам сақланиб қолган.  Хусусан Аградаги Жоме масжид (1628 йил), Эътимод уд-Давла мақбараси (1628 йил) жаҳон меъморчилиги дурдоналаридан ҳисобланади. Уларни барпо этишда ҳинд меъморлари билан бирга Бухоро ва Самарқанд усталари ҳам қатнашган.