Бухоро, Самарқанд ва Тошкентга саёҳат

Бухоро, Самарқанд ва Тошкентга саёҳат

avolaenovneovkerovkeorvkeo.jpg

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси томонидан мамлакатимизнинг тарихий-маданий мероси ва сайёҳлик салоҳияти билан таништириш мақсадида Россияда аккредитациядан ўтган хорижий давлатлар дипломатия ваколатхоналари раҳбарларининг турмуш ўртоқлари учун саёҳат уюштирилди.  

 

Мамлакатимизга ушбу саёҳатни ташкил қилишда Туризм ва спорт, Транспорт, Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар вазирликлари, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари элчихонани қўллаб-қувватлади.

 

Делегация таркибига Арманистон, Филиппин, Испания, Колумбия, Словакия, Тунис, Туркия, шунингдек, Европа Кенгашининг дастур идораси вакиллари кирди.

 

Меҳмонлар беш кунлик ташриф доирасида республикамизнинг муҳим туристик масканлари, хусусан, Тошкент шаҳрининг тарихий ва замонавий меъморчилик мажмуалари, Марказий Осиёнинг энг йирик сиёсий ва иқтисодий маркази бўлган Бухоро шаҳрининг қадимий, муқаддас ва тарихий-маданий гўшалари, Самарқанд шаҳрининг Темурийлар даврида қурилган дунёга машҳур ёдгорликлари ва бошқа диққатга сазовор жойларини томоша қилди.

vovnovykeoryukpyukapyukpryukr.jpg

Делегация аъзолари Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида “келин салом” маросимида қатнашди, миллий фолклор ва рақслар, урф-одат ва анъаналар билан яқиндан танишди.

"Дунё" АА