Бухоро меъморчилик мактаби услубида
Бухоро меъморчилик мактаби услубида

Бухородаги Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти бино ва иншоотларида амалга ошириладиган реставрация-тиклаш, қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал давом эттирилмоқда. Бу ишлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекцияси маблағлари ҳисобига амалга оширилмоқда.
Билим юртининг бино ва иншоотларини реставрация-тиклаш, қурилиш-таъмирлаш ишларини «Когоннефтегазэнерго сервис» масъулияти чекланган жамияти жамоаси олиб бормоқда. Қурувчилар олдига объектнинг олд кисмини Бухоро меъморчилик мактаби услубига хос равишда таъмирлаш вазифаси қўйилган.
Шунинг учун билим юртидаги қурилиш-таъямирлаш ишларига Бухоронинг энг моҳир усталари жалб қилинган. Уста Баҳтиёр Бобомуродов, уста Таги Обиддинов ва уста Маъмур Мирзаев шулар жумласидандир.
Хусусан, уста Баҳтиёр Бобомуродов томонидан 1980-йилларда Бухоро шаҳридаги Масжиди Калон, Минораи Калон тарихий обидаларини таъмирлаш ишлари унинг оталари усто Очил Бобомуродов бошчилигида амалга оширилган. Баҳтиёр Бобомуродов, шунингдек 1998 йилда Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳридаги «Ислом санъати» музейи қурилишида ганчкорлик безак ишларида катнашган. У Бухоро вилояти Вобкент туманида жойлашган етти пир зиёратгоҳида ҳпм таъмирлаш-тиклашишларини амалга оширган. Уста Баҳтиёр Бобомуродов ЮНЕСКОнинг “ICOMOS” бўлими аъзоси ҳам ҳисобланади.

Уста Таги Обиддинов ва унинг ўғиллари томонидан Бухородаги Баҳоуддин Накшбанд зиёратгоғи, “Файзиобод” масжиди, Бухоро вилояти Ромитан туманидаги “Қизбиби” зиёратгоҳида таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб борганлар.
Уста Маъмур Мирзаев ва унинг шогирдлари эса Бухоро вилоятидаги етти пир зиёратгоҳининг минорасини курганлар, Бухоро шахридаги Имом Хивси Кабир мажмуасида таъмирлаш-тиклаш ишларини бажарганлар.





