Бугун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида “Замонавий чақириқлар шароитида қонун устуворлигини таъминлаш: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциянинг Озарбайжон, Қозоғистон, Шри Ланка, Марокаш, Қирғизистондан келган делегация вакиллари ташриф буюриб, Марказнинг илмий, маданий ва маънавий бойликлари билан яқиндан танишдилар.

Ташриф давомида бир қатор делегация вакиллари Марказ ҳақида ўз таассуротларини билдириб ўтди. Хусусан, Озарбайжон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Илмий-ўқув маркази бўлим бошлиғи, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори Нигяр Каландарли Гусейн қизи марказ ҳақидаги ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
Унинг таъкидлашича, мазкур маскан Шарқнинг чуқур маданий илдизлари, Ислом цивилизациясининг бой мероси ва минтақанинг кўп асрлик тарихини уйғунлаштирган ҳолда ўзида мужассам этган ноёб илмий-маърифий марказдир.
Ташриф давомида меҳмонни энг кўп ҳаяжонга солган жиҳатлардан бири — марказда намойиш этилган Кааба ёпинчиғи бўлди. У ўз ҳаяжонини қуйидагича ифода этди:
“Мен илгари Макка ва Каабада бўлганман. Бу ерда Кааба ёпинчиғини кўриб, яна ўша соф ва илоҳий аурани ҳис қилдим. Бу туйғу ҳеч нарсага қиёсланмайди. Ислом цивилизацияси марказини ташкил этганлардан миннатдорман — улар менга шу илоҳий руҳиятни яна бир бор ҳис қилиш имконини берди”.