“Болалардан – болаларга”

“Болалардан – болаларга”

 

risunok3uuuu.jpg

 

Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри олдида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан “Болалардан – болаларга” хайрия тадбири ташкил этилди.

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилган тадбирнинг асосий мақсади эҳтиёжманд ва ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, ёш авлод қалбида меҳр-оқибат, инсонпарварлик ва саховат туйғуларини мустаҳкамлашдан иборат бўлди.

Тадбир давомида таниқли ижодий жамоалар ва театр студиялари иштирокида маданий-кўнгилочар дастурлар, мусиқий чиқишлар ҳамда саҳна кўринишлари намойиш этилди. Бу эса болажонларга байрамона кайфият улашди.

Шунингдек, жажжи иштирокчиларга китоблар, ўқув қуроллари, ўйинчоқлар ва турли совғалар топширилди.