“Боқий Бухоро” тарихий-этнографик парки барпо этилади
“Боқий Бухоро” тарихий-этнографик парки барпо этилади
Бухоро шаҳрида аҳолини муқим иш билан таъминлаш, даромадини янада ошириш мақсадида ташаббускор фаоллар, депутат ва туризм соҳаси вакилларининг талаб ва истакларини эътиборга олиб, “Боқий Бухоро” тарихий-этнографик парки” лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Лойиҳа учун танланган ҳудудда тарихий марказнинг мантиқий давоми сифатида янги туризм парки шаклланади. Туризм парки туристларнинг аэропорт ва темир йўл вокзалидан тарихий марказга қулай ҳаракатланиши имконини яратади. Туризм парки учун танланган ҳудудда жойлашган маъмурий биноларда фаолият юритувчи давлат ташкилотлари биноларининг бошқа ҳудудга кўчирилиши натижасида транспорт тирбандлиги қисқаради, туристлар ва аҳоли учун янги сайлгоҳ бунёд этилда. Туристларнинг шаҳарда қолиш вақтини узайтириш бўйича маданий тадбирлар, концерт, театрлашган томошалар, симпозиум, форум, ярмарка ва учрашувлар ўтказишга янги майдон пайдо бўлади. Ҳунармандчилик, савдо ва хизмат кўрсатиш имкониятлари кенгаяди, минглаб янги иш ўринлари яратилади.
Лойиҳага кўра, Бухоро шаҳрининг жами 32,6 гектар майдонида “Боқий Бухоро тарихий-этнографик парки” барпо этилади. Этнографик парк ҳудудида 23 гектар яшил зона (айни пайтдагига нисбатан 3 марта кўп) ташкил бўлади.




