“Биз бир бўлсак ягона халқмиз – бирлашсак Ватанмиз!”

“Биз бир бўлсак ягона халқмиз – бирлашсак Ватанмиз!”

fyapfkepfp.jpg 

     Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларида, чекка овулларида Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан “Биз бир бўлсак ягона халқмиз – бирлашсак Ватанмиз!” шиори остида “Маънавият фестивали” ўтказилмоқда.

     Фестиваль жумладан Элликқалъа, Тахтакўпир ҳамда Қонликўл туманларида бўлиб ўтди.  Тадбирларда “Маърифат” тарғиботчилари, олимлар,  маданият ходимлари мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишдек эзгу мақсад йўлида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, тараққиётнинг муҳим асослари бўлган маънавият ва маърифатга қаратилаётган эътиборни таъкидладилар.

     Анжуманларда аҳоли, айниқса, ёшлар орасида меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш эзгу ғояларни кенг тарғиб қилишга қаратилган “Инсон қадри”, “Оила маънавият қўрғони”, “Маърифат соати” каби тадбирлар ташкил этилди.