Биринчи ўзбек музейи
Биринчи ўзбек музейи

Туркистонда дастлабки ўзбек музейи 1876 йил 12 июлда Тошкентнинг янги шаҳар қисмида очилган. Музей 4 та – этнография ва техника, табиат тарихи ва археология, нумизматика, қишлоқ хўжалиги бўлимидан иборат бўлиб, маҳаллий суратлар ва турли коллекциялар билан бойитилган. эди. 1922 йилда ушбу музей Ўрта Осиё Бош музей номини олган (ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбекистон тарихи давлат музейи).
Музейга келувчиларнинг сони йилдан йилга ортиб борган. Хусусан, 1919 йилда жами 77.592 нафар киши музейга келган. Шулардан, 50.799 таси европа миллатига мансуб ва 20.793 нафари маҳаллий аҳоли вакиллари бўлган. 1920 йилда эса келувчилар сони 279.109 тани ташкил этиб, шундан 144.953 нафари маҳаллий аҳоли, 134.156 таси европа миллатига мансуб кишилар бўлган.




