“Биринчи қўнғироқ” садолари
“Биринчи қўнғироқ” садолари

Кеча тонгдан Тошкент вилоятидаги 878 та умумтаълим мактабида 521 минг 314 нафар ўқувчи “Биринчи қўнғироқ” садолари остида дарсларни бошлади. Дастлаб, “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида байрам тантаналари ташкил этилди. Жорий ўқув йилида 57 195 нафар болажонлар биринчи синфга қабул қилинди.
“Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида байрамона тадбирлардан сўнг, масъуллар томонидан 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари берилди, шунингдек, “Мустақиллик дарслари” ташкил этилди.
Олмалиқ шаҳридаги 21-сонли умумтаълим мактабларида ҳам байрамона тадбир бўлиб ўтди. Бу йил реконструкциядан чиқарилган мазкур таълим даргоҳида янги ўқув йили учун барча шароит яратилиб, зарур жиҳозлар билан таъминланди. “Биринчи қўнғироқ” тадбирида Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ва Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари иштирок этди.
Сўзга чиққан вилоят ҳокими ёшларни Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги ҳамда янги ўқув йили билан табриклади. Давлатимиз томонидан мамлакатимизда ёшларга таълим бериш, малакали кадрларни тайёрлаш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ўз натижасини бераётганини алоҳида таъкидлади. Хусусан, Олмалиқ шаҳри бўйича ҳам ўтган ўқув йилида мактаб битирувчиларининг 4, 5 фоизи олий таълим муассасаларига ўқишга кирган. Йил сайин бу борадаги кўрсаткич яхшиланмоқда. Вилоятдаги олийгоҳлар сони 14 тага етиб, 74 минг нафар талаба таҳсил олмоқда. Бу жараёнда ота-оналар, ўқитувчиларнинг ҳам ҳиссаси катта экани айтиб ўтилди.

Тадбирда таълим даргоҳига илк қадам қўйган болажонларга Президент совғалари топширилди. Шундан сўнг қўнғироқ чалинди ва синфларда дарслар бошланди. Ўқувчиларга “Мустақиллик дарси” ўтилди ва “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” бош ғоясининг мазмун-моҳияти, мустақилликнинг халқимиз ҳаётидаги аҳамияти, тинчликни таъминлаш, мамлакатимизнинг жаҳон миқёсидаги ўрни ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, Ўрта Чирчиқ туманидаги 23-умумтаълим мактаби қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида туман ҳокими Ихтиёр Қосимов, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, мактаб жамоаси ва ўқувчилар қатнашди.
– Мактабимиз таъмирталаб бўлиб қолганди, – дейди Ўрта Чирчиқ тумани 23-умумтаълим мактаби директори Гулчеҳра Исроилова. – Президентимизнинг таълимга қаратаётган алоҳида эътибори сабаб, мактабимиз ҳам бу йил тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Энди барча қулайликлар бор. Синф хоналари ёруғ ва замонавий. Айниқса, ота-оналар жуда мамнун. Бундай шароитларда ўқувчиларнинг келажакда комил инсон бўлиб, эл-юрт корига ярайдиган шахслар бўлишларида бор куч-ғайратимизни аямаймиз.
Ҳозир бу мактабда 745 нафар ўқувчига 50 нафар педагоглар таълим-тарбия бермоқда. Ҳудуд масъуллари “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остида ўтказилган мазкур тадбирда ўқувчиларга яхши билим олиб, комил инсон сифатида ватанимиз равнақи учун муносиб ҳисса қўшишлари йўлида улкан зафарлар тилади.
Шунингдек, умумтаълим мактабининг биринчи синфига қабул қилинган болаларга ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди.
А.Мусаев, ЎзА.