“Бир талаба – бир дарахт”
“Бир талаба – бир дарахт”

“Бир талаба – бир дарахт” ташаббуси ёшларимизда экологик онгни янада юксалтириш, атроф-муҳитни асраш борасида амалий иштирокини кучайтиришдан иборат.
Хусусан ҳар бир талабанинг камида бир туп дарахт экиши нафақат ҳудудларни кўкаламзорлаштиришга хизмат қилади, балки ёшларимизни табиатга масъулиятли ёндашишга чорлайди. Бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва уларни тизимли равишда давом эттириш университетимизнинг устувор вазифаларидан биридир.
Ўзбекистон Экологик партияси билан ҳамкорликда ташкил этилган акция давомида устоз ва талабалар томонидан университет ҳудудига ясен, бадрианка каби манзарали кўчатлар экилди.
Ҳар бир талабанинг камида бир туп дарахт экиши нафақат ҳудудларни кўкаламзорлаштиришга хизмат қилади, балки ёшларимизни табиатга масъулиятли ёндашишга чорлайди. Бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва уларни тизимли равишда давом эттириш устувор вазифаларидан биридир. Биз ишонамизки, бугун экилган ниҳоллар, эртага соябон чинорларга айланади.