Бир асар мутолааси ортидан чет давлатларга саёҳат

Бир асар мутолааси ортидан чет давлатларга саёҳат

 

risunok2olrols765675ng5unrunrunr5u6gn5u3c6r.jpg

 

“Дунё мамлакатлари” энциклопедик китоби асосида ташкил этилган видеороликлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими чинакам маърифат байрамига айланди. Ушбу лойиҳа давлатимиз раҳбари ташаббуси билан шу йилнинг баҳорида старт берилган Миллий китобхонлик ҳаракатининг ёрқин амалий ифодаси сифатида турли ёшдаги китобхонларни бир ғоя атрофида жипслаштира олди.

Танловга юборилган кўплаб ижодий ишлар ёшларнинг дунё мамлакатлари ҳаёти, тарихи ва маданиятини қанчалик теран англаётганини кўрсатиб берди. Саралаб олинган энг яхши видеороликларда иштирокчилар нафақат китобдаги маълумотларга таянган, балки ахборот технологиялари ва сунъий интеллект имкониятларидан ҳам маҳорат билан фойдаланган. Бу эса бугунги китобхон ёшларимизнинг замонавий кўникмаларни қай даражада пухта эгаллаганидан далолатдир.

Танловда кутубхоначилар, тил ва адабиёт ҳамда журналистика йўналиши олийгоҳлари талабалари алоҳида фаоллик кўрсатди. Энг сара креатив ишлар муаллифлари бўлган тўрт нафар иштирокчи Малайзия, Хитой, Грузия ва Озарбайжон давлатларига саёҳат қилиш йўлланмасини қўлга киритди.