Беруний таваллудининг 1050 йиллиги ЮНЕСКО иштирокида нишонланади

Беруний таваллудининг 1050 йиллиги ЮНЕСКО иштирокида нишонланади

 afukrpyreyukoryukpyukp.jpg

2022-2023 йилларда буюк аждодимиз – йирик олим ва файласуф Aбу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим, илм-фан ва маданият масалалари бўйича махсус ташкилоти - ЮНЕСКО иштирокида нишонланади.

 

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Комиссияси раиси Aзиз Aбдухакимовнинг маълум қилишича, ЮНЕСКО Ижроия кенгаши 211-йиғилиши доирасида шунга оид қарор тасдиқланган.

 

Таъкидлаш жоизки, ушбу таклиф Ўзбекистон Республикаси ташаббуси билан Тожикистон, Эрон ва Туркия давлатлари ёрдамида ишлаб чиқилган эди. Энди эса мазкур масала жорий йилнинг ноябрида Франсиянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО  Бош анжумани 41-йиғилишида тасдиқлаш учун киритилади.