Беморлар зарурий тиббий ёрдам учун тегишли муассасани ўзлари танлаши мумкин
Беморлар зарурий тиббий ёрдам учун тегишли муассасани ўзлари танлаши мумкин

Стационар тиббиёт муассасаларидаги беморларни тиббий кўрсатмага мувофиқ бошқа тиббиёт муассасасига ўтказиш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди.
Беморларга зарур ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни ўз вақтида тўлиқ кўрсатишни таъминлаш мақсадида улар бир тиббиёт муассасасидан бошқасига ўтказилади.
Беморлар кўчириш жараёнида зарур тиббий ёрдамни кўрсатиш имкониятига эга бўлган тегишли тиббиёт муассасасини ўзлари танлаши мумкин. Уларни бошқа тиббиёт муассасасига ўтказиш шифокор томонидан берилган тиббий кўрсатмага асосан амалга оширилади.
Бунда беморлар учун зарур тиббий ускуналар ёки мутахассислар бўлмаганда, шунингдек, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам бошқа тиббиёт муассасасида кўрсатилса, кўрсатма берилади. Уларни ўтказишдан аввал бўш ўринлар, ускуна ва мутахассислар борлиги текширилади.
Беморларни кўчириш жараёни бепул амалга оширилади.