Баҳт — интилувчига, ғалаба — курашчига насиб этади

Баҳт — интилувчига, ғалаба — курашчига насиб этади

 

payvapyvayvayva.jpg

 

      Президент Шавкат Мирзииёв таълим, саломатлик, муаллим ва шифокорлар учун қандай куч ва маблағ керак бўлса — барчаси сафарбар этилади деб таъкидлаган.

      Давлатимиз раҳбари ёшларни “бўлажак Хоразмий, Беруний, Ибн Сино” дея таърифлаб, “Баҳт — интилувчига, ғалаба — курашчига насиб этади. Тарихни фақат ғолиблар яратади”, дея мурожаат қилди.

      Ўтган йилларда соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилаётган маблағ 6 баробарга ошди. Энди илгари фақат пойтахтда амалга оширилган юқори технологик амалиётлар 400 дан ортиқ ҳудудий марказларда ҳам бажарилмоқда.

Шунингдек, аҳолининг умр кўриш давомийлиги 73,8 ёшдан 75,1 ёшга узайди.

     Ёшларимиз бу йил халқаро фан олимпиадаларида 15 та медални қўлга киритди. Улар МДҲ мамлакатлари орасида кимё бўйича 2-ўрин, математика ва иқтисодда 3-ўрин, IT ва географияда 4-ўринни эгаллади.