Балоғат илмининг тарихи

Балоғат илмининг тарихи

  

mymfymyfm.jpg

     Aждодларимизнинг қолдирган асарларининг катта қисми араб тилида ёзилган. Араб тилида мукаммал гаплашиш ва уни тушуниш учун балоғат фани қоидаларини яхши билиш керак.

     Балоғат илми ўзининг фазилати билан ажралиб туради. Луғат сир-асрорларини очишда ва хазиналарини кашф этишда балоғат илмининг ўрни беқиёсдир. Маҳмуд Замахшарий ўзининг “Кашшоф” номли тафсирининг муқаддимасида шундай дейди: “Тафсир илмига киришган киши Қуръонга хос бўлган илми маъоний ва илми баёнда билимдон бўлса ва бу илмларни пухта ўрганса, тафсирнинг ҳақиқатларига ета олади.”

     Шунингдек, Алишер Навоий, Захириддин Муҳаммад Бобур, Лутфий, Фузулий, Умар Ҳайём, Машраб каби мумтоз адабиёт намоёндалари ўз асарларида мажоз, ташбеҳ, истиора, киноя каби балоғат қоидаларидан кенг фойдаланганлар. Буюк аждодларимизнинг бой маънавий меросини чуқур ўрганиб, бошқаларга етказишда балоғат илмининг аҳамияти катта.