Бадиий кулолчиликдан сабоқ

Бадиий кулолчиликдан сабоқ

vnornvorvkovkeryryukpr.jpg

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси Ашурмат Мамасолиев бадиий кулолчилик ва майда пластика йўналишида сабоқ  бериб, кўплаб шогирдлар тарбиялаб келмоқда.

 

Устоз-мураббий ўзининг навбатдаги маҳорат дарсини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида уюштирди. Унда мазкур банк, галерея ходимлари ҳамда фарзандлари, шунингдек, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 1-босқич талабаларидан бир гуруҳи иштирок этди иштирок этди.

vnolnvolyrpyukapyafya.jpg

Завқли кечган машғулотларда ходимлар ва болажонлар  устоз кўмагида ўз қўллари билан турли шакллар, электр чархда кулолчилик буюмлари  ясаб,  маҳоратларини синаб кўришди. Бундай маҳорат дарси Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида  илк бор ташкил қилинди. Галерея мутасаддилари бу каби машғулотлар келгусида ҳам давом эттирилиши болажонларнинг  санъатга қизиқиши ортишига туртки беришни таъкидлашди.