Бадиий ижодкорлар лойиҳаларининг тақдимотлари
Бадиий ижодкорлар лойиҳаларининг тақдимотлари

Аввал хабар берганимиздек, мамлакатимиздаги рассом, ҳайкалтарош, амалий безак санъати усталари ва санъатшуносларни уюштирган Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ижодий жамоаси ҳам Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази биносининг ташқи ва ички безак ишларини амалга оширишга ўз ҳиссаларини қўшишга аҳд қилишган.
5 январда улар Ислом цивилизацияси марказида Бадиий ижодкорлар уюшмаси рассомлари, наққошлари, амалий безак санъати усталари томонидан тайёрланган лойиҳаларнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Таниқли рассомлар усталарининг бинонинг ташқи ва ички безаклари намуналари юзасидан қимматли фикрлар билдирилди.
Тақдимотда иштирок этган Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази директори Шоазим Минаваров, Бадиий ижодкорлар уюшмасининг раиси Иброҳим Валихўжаев, Бадиий академия академиги Турсунали Қўзиев, “12-трест” акциядорлик жамияти бош муҳандиси Абдувоҳид Дадамуҳамедов, Қурилиш дирекцияси вакиллари Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан “Бу марказга келган одам улкан меросимиз ҳақида тўла тасаввурга эга бўлиши, катта маънавият олиб кетиши зарур” деган кўрсатмаси асосида Марказ биносининг ташқи ва ички безаклари лойиҳаларини янада такомиллаштириш юзасидан қимматли фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Х.Шукуров







