Бадиий ижодкорлар ишга киришмоқда

Бадиий ижодкорлар ишга киришмоқда

54y4e5ye45ue6ujtdhrtghdrthrdh.jpg

Ўзбекистондаги  ислом цивилизацияси маркази биноси қад ростлади. Яқин орада  бу муҳташам бинонинг ички ва ташқи безакларини бажариш жараёни бошланиши кутилмоқда.  

 

Марказда ташқи ва ички безак ишларини амалга ошириш бўйича  уста ва хунармандлар иштирокида мувофиқлаштирувчи  гуруҳ ташкил этилган. Гуруҳ аъзолари  кўп вақтдан бери ўз мажлисларида бинонинг ички ва ташқи безакларини бажариш бўйича рассомлар, наққошлар, амалий безак санъати усталари томонидан тайёрланган лойиҳаларни муҳокама қилиб келмоқдалар. Бу жуда муҳим ишларга чет эллик мутахассислар ҳам жалб этилган.

 

Мамлакатимиздаги рассом, ҳайкалтарош, амалий безак санъати усталари ва санъатшуносларни уюштирган Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ижодий жамоаси ҳам Марказнинг ташқи ва ички безак ишларини амалга оширишга ўз ҳиссаларини қўшиш ниятидалар.

 

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг раиси  Иброҳим Валихўжаев бошчилигидаги  мамлакатимизнинг академик ижодкорлари, энг таниқли монументал ва маҳобатли рангтасвир рассомлари, миниатюрачи мусаввирлар, шу билан бирга жуда истеъдодли ёш ижодкорлар қад кўтарган  Ислом цивилизацияси маркази биносида бўлишди. Улар бу объект билан муфассал танишиб чиққанларидан кейин  бинонинг ички ва ташқи безакларини бажариш бўйича батафсил фикр алмашдилар.

w5ye45ye4ue6uyuhdythjdfjdj6.jpg

Бу ижодий мунозарада Ўзбекистондаги  ислом цивилизацияси маркази раҳбари Шоазим Миноваров, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг раиси  Иброҳим Валихўжаев, академик Турсунали Қўзиев ижодкор рассомлар олдида турган вазифаларга тўхталдилар.

 

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ижодкорларнинг бундай учрашувларини мунтазам ўтказиб туришга келишиб олдилар.

ryjryjru65eyw45yte45y4e5uy4u.jpg

fkjrykrkrur6ue45y4k7ir7u6f7.jpg

trhetjhyjdykeye5dy4w54.jpg