Ажиниёз асарлари билимдонлари            
    
        
        
Ажиниёз асарлари билимдонлари
 
 
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан бу йил қорақалпоқ адабиётининг йирик вакили, буюк шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги нишонланади.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими, Ёзувчилар уюшмаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “Ажиниёз асарлари билимдони” республика кўрик-танловининг Нукус шаҳар босқичида умумтаълим мактабларининг 60 нафардан ортиқ билимдон, ижодкор ва иқтидорли ўқувчиси иштирок этди.
Танлов иштирокчилари асосий учта шарт бўйича ўз билим ва маҳоратини синовдан ўтказди.
Якуний натижаларга кўра, 28-умумтаълим мактаби ўқувчиси Айнура Маденбоева биринчи, 17-, 37-умумтаълим мактаби ўқувчилари Меҳрибон Бекмирзаева ҳамда Ойсанам Комекбоева иккинчи, 12, 20, 36-умумтаълим мактаблари ўқувчилари Раъно Қаллибекова, Динара Ердашова ва Фотима Муратбоева учинчи ўринни эгаллади. Танлов ғолиблари муносиб тақдирланди.