“Автомобилсиз кун”
“Автомобилсиз кун”

22 сентябрь жаҳон миқёсида “Автомобилсиз кун” сифатида нишонланади. Бу сана шаҳарларда ҳаво ифлосланишини камайтириш, экологик барқарорликни таъминлаш ва аҳолини соғлом турмуш тарзига чорлаш мақсадини кўзлайди.
Ташаббус дунё бўйлаб кенг қўллаб-қувватланиб, турли жамоатчилик ва ташкилотлар амалий ҳаракатлар билан қатнашади.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти раҳбарияти ва ходимлари ҳам ташаббускорлик кўрсатиб, мазкур экологик акцияда фаол иштирок этди.
Ушбу тадбирни жорий йилда илк бор ташкил этган бўлса-да, уни келгусида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиш кўзда тутилмоқда. муҳим ўрин тутади.
’’Ўзкимёсаноат”да экологик барқарорлик ва ижтимоий масъулият доимий устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. “Автомобилсиз кун”да иштирок этиш туфайли биз нафақат атроф-муҳит муҳофазасига ҳисса қўшамиз, балки жамоада соғлом турмуш тарзини шакллантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратамиз. Бу каби ташаббусларни биз келгусида ҳам анъанавий тарзда давом эттирамиз, –