Яшил” келажак сари
Яшил” келажак сари

Мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан 2025 йил республикамизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”, деб эълон қилинди. Бу қарор замирида она табиатнинг мусаффолигини ошириш ва заминимизни келажак авлодга кам-кўстсиз етказишдек эзгу ғоя мужассам.
Зеро, дунё бўйлаб иқтисодий, экологик ва геосиёсий муаммолар кўпайиб бориши асносида қайта тикланадиган энергия манбаларини кенгайтиришга устувор аҳамият берилмоқда. Аҳоли сони тез ўсиши, давлат бюджети чекланиши туфайли янги даромад манбаларига эҳтиёж ортиши, иқлим жадал ўзгариши оқибатида озиқ-овқат ва сув хавфсизлиги долзарблашиб, яшил энергия масаласи муҳим геосиёсий аҳамият касб этмоқда.