Яшил энергетика
Яшил энергетика

Бугунги халқаро тизимда энергия омили давлатларнинг сиёсий мустақиллиги, иқтисодий барқарорлиги ва ташқи имкониятини белгиловчи асосий воситалардан бирига айланди. Иқлим ўзгариши, ресурслар учун рақобат ва геосиёсий зиддиятлар кучайган бир шароитда қайта тикланувчи энергия манбаларига ўтиш жараёни нафақат экологик зарурат, балки стратегик эҳтиёж сифатида намоён бўлмоқда.
Бугунги глобал энергетика майдонида мустаҳкам ўрин эгаллаётган йўналишлардан бири – яшил энергетика, яъни қайта тикланувчи манбалардан фойдаланиш. Шамол, қуёш ва биология энергияси каби ресурсларга ўтиш ХХI асрнинг муҳим тенденциясига айланди. Бу жараён экологик барқарорликни таъминлаш билан бирга, халқаро муносабатлар тизимига ҳам сезиларли таъсир кўрсатмоқда.
Қуёш панели, шамол турбинаси ва энергияни сақлаш тизими биргаликда бугун глобал рақобат марказини ташкил қилмоқда. Европа технология етакчилиги орқали нафақат иқтисодий фойда олмоқда, балки стратегик таъсир доирасини ҳам кенгайтирмоқда. Масалан, Германия ва Дания шамол энергетикаси технологияси экспорти орқали “технология дипломатияси” услубини шакллантирди. Бу энергия сиёсатини манфаатга мос равишда йўналтириш имконини беради.