Анқарада “Мирзиёев доктрин

Анқарада “Мирзиёев доктрин

 

risunok1ssgrss8n9hzss-hss-0s-0slhld.jpg

 

Туркия пойтахти Анқара шаҳрида “Мирзиёев доктринаси: глобал беқарорлик давридаги имкониятлар дипломатияси” номли китобнинг турк тилидаги нашри тақдимоти бўлиб ўтди. Китобда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда сўнгги ўн йилда амалга оширилган ислоҳотлар, мамлакат ташқи сиёсатидаги янги ёндашувлар ва дипломатик ҳамкорлик истиқболлари ёритилган.

Туркия Президенти Администрацияси ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси мезбонлигида, Туркий давлатлар ташкилотининг XIII саммити доирасида ташкил этилган мазкур йиғинда дипломатлар, парламент аъзолари, олимлар, экспертлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Китобда Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий тамойиллари – ўзаро ишонч, конструктив мулоқот, яхши қўшничилик ва манфаатли ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, Марказий Осиёда минтақавий интеграцияни кучайтириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, транспорт йўлакларини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб этиш борасидаги саъй-ҳаракатлар таҳлил қилинган.