“Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030”
“Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030”

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ҳамда ёшлар сиёсатида мутлақо янги даврни бошлаб берувчи “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳиятини очиб беришга қаратилган йирик тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда стратегия таҳлили, амалий майдон сифатида ёшлар учун фойдали ва истиқболли лойиҳалар томонидан махсус кўргазмалар ташкил этилди. Шу билан бир қаторда билимдон йигит-қизлар учун йирик маърифий лойиҳа — “Топ-100 китобхон” танловига расман старт берилди.
Тақдимотда кенг жамоатчилик вакиллари, ОАВ ходимлари ҳамда фаол ёшлар иштирок этди. Республикамизнинг барча ҳудудларидаги минглаб йигит-қизлар бу жараёнларни кузатиб борди.