Янги Ўзбекистон армияси –халқимиз фахри
Янги Ўзбекистон армияси –халқимиз фахри
Бугун -14 январда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрам қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 29 декабрда қабул қилинган “Ватан ҳимоячилари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг мамлакат мустақиллигини ҳамда ҳудудий яхлитлигини, халқимизнинг тинч ҳаётини ва мустақилликни мустаҳкамлаш йўлидаги бунёдкорлик меҳнатини ҳимоя қилишдаги, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги аҳамиятини, шунингдек Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ҳарбий тузилмаларнинг 1992 йил 14 январдан республика юрисдиксиясига ўтказилганлигини инобатга олиб, 14 январь “Ватан ҳимоячилари куни” этиб белгиланди.