Янги Тошкент қандай бўлади
Янги Тошкент қандай бўлади

Тошкентда 27-Ўзбекистон халқаро кўргазмаси “Қурилиш - UzBuild 2026” ўз ишини бошлади. Тадбир доирасида 7-Қурилиш саноати халқаро анжумани - ICCI 2026 ҳам бўлиб ўтди.
Янги Тошкент” дирекцияси, халқаро консалтинг ва девелоперлик компаниялари вакиллари, шунингдек, архитектура, барқарор қурилиш ва экологик стандартлар соҳасидаги мутахассислар бўлди.
“Янги Тошкент” лойиҳаси Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларида деярли 20 минг гектар майдонни қамраб олади. Шаҳар яшаш, сайёҳлик ва инвестиция маркази сифатида режалаштирилмоқда. Қорасув ва Чирчиқ дарёлари оралиғидаги жойлашуви, каналлар ва яшил ҳудудлар нафақат гўзаллик, балки микроиқлим ва инвестицион жозибадорликни шакллантириш воситасидир.
Янги Тошкент биноларида газ бўлмайди - иморатлар бутунлай электр билан таъминланади. Шунингдек, марказлаштирилган иситиш ва кондиционерлаш тизимлари ҳам режалаштирилган. “Ўн беш дақиқалик шаҳар” ғояси кундалик хизматлардан пиёда масофада фойдаланиш имкониятини назарда тутади.