Янги талабалар учун таништирув дарслари

Янги талабалар учун таништирув дарслари

dtyjidtyksdykdtyklshghsergsergh.jpg

Тошкент ислом институти 2020-2021 ўқув йилида 1-курсига қабул қилинган талабалари учун таништирув дарслари бўлиб ўтди.

Таништирув дарсларига Тошкент шаҳри ва вилоятида истиқомат қилувчи 1-курс талабалари таклиф этилди. Узоқ вилоятлардаги талабалар ZOOM платформаси орқали дарсларни онлайн кузатиб борди.

chjtdkjdkstjkskdtyksdrghserg.jpg 

Институт ректори У.Ғафуров талабаликка қабул қилинган толиби илмларга диний-маърифий соҳадаги навбатдаги фаолиятларига омад тилаб, институтнинг умумий фаолияти тўғрисида маълумот берди.

Сўнгра, институтнинг маънавий йўналишдаги фаолияти ҳақида Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев сўзлаб берди.

 fyukdtyjststjsrthjstrhserthseher.jpg

Aхборот-ресурс маркази мудири Ф.Ҳомидов кутубхона фаолияти ҳақида, Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Ж.Неъматов ва Aқоид ва фиқҳий фанлар кафедраси ўқитувчиси Ф.Жўраев мавжуд кафедралар тўғрисида маълумот берди.