Андижонда Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилади
Андижонда Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасида бошқарувни такомиллаштириш, ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Хусусан маданият соҳасида бошқарув ва молиялаштиришни такомиллаштириш, бу борада илғор хорижий тажрибани жорий этиш кўзда тутилмоқда. Маданият марказларида давлат-хусусий шериклик йўлга қўйилиб, ижодий ишланмаларни рағбатлантирувчи стартап лойиҳалар амалга оширилади.
Шунингдек Андижон шаҳридаги санъат мактаби негизида Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилади. Ҳар йили Шерали Жўраев номидаги миллий қўшиқчилик телетанлови ҳам ўтказилади.
Олий мактабда илмий-ижодий лаборатория тузилиб, Шерали Жўраев қўшиқларининг «олтин фонди» яратилади. Замонавий овоз ёзиш ва тасвирга олиш студияси ташкил этилиб, иқтидорли ёш ижодкорлар ундан имтиёзли фойдаланиши мумкин бўлади.