Андижон вилояти имом хатиблари зиёрати
Андижон вилояти имом хатиблари зиёрати

Айни кунларда алоҳида режа асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар имом-хатибларининг имом-хатибларнинг билим савиясини ошириш, юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, яратувчилик ва бунёдкорлик ишларидан яқиндан хабардор этиш мақсадида жойлардаги диний-маърифий марказларда ташрифи ташкил этилмоқда.
27 октябрь куни Андижон вилоятининг бир гуруҳ имом-хатиблари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ҳамда Ҳадис илми мактабига ташриф буюрди.
Ташриф аввалида имом-хатиблар иштирокида ўқув-семинар ташкил этилиб, унда Мактаб ректори О.Юсупов томонидан Имом Бухорийнинг ҳадис илмига қўшган ҳиссаси ва ҳозирги кундаги аҳамияти мавзуларида маъруза қилинди.
Шундан сўнг, меҳмонларга Ҳадис илми мактабида ўқитувчи ва талабалар учун давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан яратиб берилган шарт-шароитлар билан таништириш асносида ушбу олийгоҳнинг ташкил этилиш мақсадлари ва келажакда кутилаётган натижалар, ўқитишдаги ўзига хос хусусиятлари тўғрисида маълумот берилди.

Ташриф якунида Андижон вилояти имом-хатиблари юртимизда олиб борилаётган диний-маърифий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини янада чуқурроқ англаганликларини айтишди.




