Яна бир масжидга илк ғишт қўйилди
Яна бир масжидга илк ғишт қўйилди

Сирдарё вилояти Сардоба туманида жойлашган “Гулзор” жоме масжидининг янги биносига илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят бош имом хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров бошчилигидаги уламолар, нуроний хожи отахонлар янги бинонинг пойдеворига биринчи ғиштни қўйиб бердилар.
Яқинда Тошкент вилоят Адлия бошқармаси томонидан Олмалиқ шаҳри «Эвалак» маҳалла фуқаролар йиғинидаги Фахрийлар кўчаси 50-уйда жойлашган «Ҳилол» масжиди давлат рўйхатидан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома топширилган эди.
Шу кунга қадар 150 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган Олмалиқ шаҳрида битта масжид фаолият кўрсатаётган эди.
«Эвалак» маҳалла фуқаролар йиғинидаги масжид очилиши билан Тошкент вилоятидаги масжидлар сони 225 тага , мамлакатмиздаги масжидлар сони эса 2071 тага етди.




