Яна бир халқаро меморандум имзоланди
Яна бир халқаро меморандум имзоланди

Ўзбекистон Республикасининг Куала Лумпурдаги Элчихонаси ташаббуси билан Малайзиянинг Исломнин англаш институти ҳамда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Халқаро ислом академияси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар онлайн тарзида имзоланди.
Ҳамкорлик тўғрисида, жумладан Ислом цивилизацияси маркази ўзга мамлакатлар билан имзолаган меморандумлар сони 13 тага етди. Бу ҳамкорларга Иордания Ҳошимийлар қироллиги Вақф ва ислом ишлари вазирлиги, Таълим, фан ва маданият бўйича Халқаро ислом та’лими фан ва маданияти ташкилоти (ISESCO), Ал-Азҳар мажмуаси ҳузуридаги Ислом тадқиқотлари академияси (Al Azhar), Ҳиндистон ислом маданияти маркази, Оксфорднинг исломшунослик маркази, Ал-Фурқон исломий мерос фонди, Александрия кутубхонаси ва бошқа ислом ташкилотлари киради.




