"Амир Темур ва Темурийлар тамаддунининг жаҳон тарихи ва маданиятидаги ўрни ва аҳамияти"
"Амир Темур ва Темурийлар тамаддунининг жаҳон тарихи ва маданиятидаги ўрни ва аҳамияти"
Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган "Амир Темур ва Темурийлар тамаддунининг жаҳон тарихи ва маданиятидаги ўрни ва аҳамияти" мавзусидаги халқаро илмий конференция Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ўз ишини бошлади. Нуфузли анжуман дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 300 нафардан зиёд олим ва экспертларни бирлаштириб, буюк соҳибқирон мероси ҳамда унинг жаҳон цивилизациясидаги ўрнини муҳокама қилиш учун йирик илмий майдонга айланмоқда.






