«ҲАЛОЛ-ТУРИЗМ» БЎЙИЧА ЛОМБОК ОРОЛИДАГИ МУЗОКАРАЛАР

«ҲАЛОЛ-ТУРИЗМ»  БЎЙИЧА ЛОМБОК ОРОЛИДАГИ  МУЗОКАРАЛАР

srtjdtyukfyuldtyjsrthgsergareh.jpg

            Сўнгги йилларда республикамизда туризмнинг турли йўнлишларини ривожлантириш бўйича улкан ишлар амалга оширлмоқда. Хусусан, зиёрат туризми соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зероки,юртимиз ислом динига оид муқаддас зиёратгоҳларга бой.

            Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича Давлат қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси делегацияси «ҳалол-туризм» ривожланишининг маркази ҳисобланган Ломбок (Индонезия) оролида (2019й.) ўтказилган  музокараларда туризмнинг мазкур турини мамлакатимизда ривожлантириш бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва  мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси, Етти пир зиёратгоҳлари, Самарқанддаги Имом Бухорий ва Мотуридий мақбаралари хорижлик мусулмонларнинг эътиборини қозонган қадамжолардан ҳисобланади.

 Ғарбий Нуса вилояти губернатори ўринбосари Сити Рохми Жалилах билан учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари кўриб чиқилди. Қайд этилишича, Ломбок ороли бутун дунёда Индонезия «ҳалол-туризм» ривожланишининг маркази ҳисобланади. Бу ерга ҳар йили 4 миллиондан ортиқ сайёҳлар ташриф буюради.

Ташриф якунларига кўра, вилоят туризм бошқармаси, туристик агентликлар, меҳмонхоналар ва ресторанлар маъмуриятлари билан 5 та шартнома имзоланди. Ушбу шерикчилик алоқалари икки мамлакат ҳудудларининг ҳамкорлиги учун асос бўлиб хизмат қилади.

Ўз навбатида мамлакатимизнинг «ҳалол-туризм» соҳасидаги имкониятларини бевосита, жойида ўрганиш мақсадида индонезиялик ҳудудий делегациянинг  Бухорого ташриф буюриши режалаштирилмоқда.

Islom.uz