“Алишер Навоий изидан”
“Алишер Навоий изидан”

Алишер Навоий халқаро жамоат фонди ташаббуси “Алишер Навоий изидан” халқаро илмий экспедицияси Эрон Ислом Республикасига сафар қилди. Экспедиция таркиби Маданият вазирлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази, Халқаро ислом академияси, Миллий тикланиш партияси, Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети ва Миллий мақом маркази каби нуфузли илмий муассасаларнинг етакчи ходимларидан иборат профессор тадқиқотчилардан иборат бўлди.
Сафар давомида экспедиция аъзолари Теҳрон, Сабзавор, Нишопур, Тус ва Машҳад шаҳарларида бўлди. Улар Навоий ижоди билан қизиқувчи илмий-тадқиқот марказлари, университет раҳбарлари билан учрашувлар ўтказдилар. Маълум бўлишича, ушбу муассасаларда кўплаб тадқиқот ишлари амалга оширилаяпти.
Учрашувларда илмий жамоатчилик ва ижодий кучлар билан ҳамкорликда конференциялар ва симпозиумлар, давра суҳбатлари уюштириш, грантлар амалга оширишни келишиб олинди. Бундан ташқари, Навоий асарларини ўзбек тилидан форс тилига таржима қилиш, ҳамкорликда мутахассислар тайёрлаш ва юксак савияли таржималарни амалга ошириш бўйича ҳам келишувларга эришилди.




