"Ақлли ҳудуд" – тезкор қарорлар майдони
"Ақлли ҳудуд" – тезкор қарорлар майдони

Президентимизнинг 2026 йил 8 июлдаги “«Рақамли ҳукумат» тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида вилоят ҳудудларида “Ақлли ҳудуд” вазиятлар марказларини ташкил этиш ишлари бошланди. Мақсад – ҳудудда кечаётган жараёнларни замонавий технологиялар асосида кузатиш, мавжуд муаммоларни рақамли маълумотлар орқали тезкор аниқлаш ва уларнинг ечимига қаратилган бошқарув қарорларини самарали ташкил этишдир.
Жиззах шаҳар ҳокимлигида ташкил этилган “Ақлли ҳудуд” вазиятлар марказида бўлиб, унинг техник имкониятлари ва ишлаш тамойиллари билан танишди. Шу ерда вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, рақамли таҳлил асосида бошқарувни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни рақамли маълумотлар асосида тезкор аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва натижадор бошқарув қарорларини қабул қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Вилоят раҳбари мутасаддиларга рақамли маълумотлардан самарали фойдаланиш, аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, ҳар бир йўналиш бўйича масъул раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш ҳамда ижрони назорат қилиш тизимини кучайтириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.