Ахсикентда яна бир янги топилма

 

Ахсикентда яна бир янги топилма

fkpkap.jpg 

 

Ахсикентда археологлар янги ер ости иншоотига дуч келдилар.. Майдони 100 гектарни ташкил этувчи археологик ёдгорликнинг 11-қазув объектида аниқланган ушбу топилма археолог олимлар томонидан ўрганилмоқда.

Пишиқ ғиштдан қурилган, махсус йўлак орқали зиналардан тушиладиган, арка шаклида қурилган бу топилма жуда яхши сақланган. Зиналар орқали пастга тушадиган иншоотлардан нима мақсадда фойдаланишган, албатта, буни атрофлича татқиқ қилиш керак. Дастлабки хулосаларга кўра, бу иншоот қимматли нарсалар ёки озиқ-овқат маҳсулотлари сақлаш хоналари бўлганини тахмин қилинмоқда.

Ахсикент археология ёдгорлигида 1979 йилдан бошлаб археология қазув ишлари олиб боришмоқда. Шу кунгача 24 та қазув объекти ўрганилди. X-XII асрларга оид аҳоли турар жойлари қолдиқлари, мудофаа иншоотлари, ирригация тизими қурилиш қолдиқлари шулар жумласидандир.