Яхши ният қилинса, орзулар ушалади

Яхши ният қилинса, орзулар ушалади

auvkpykervyoykpukypryukp.jpg

Кўпинча мақсадга ета олмасликнинг бош сабаби – ниятнинг рўёбга чиқишига қатъий ишонч йўқлигидир. Бу дунёда кўп нарса ишончга боғлиқдир. Шу боис, энг аввало ниятга эришишга  чин юракдан ишониш керак.

Орзулар мустажоб бўлмаслигининг яна бир сабаби – онгдаги, фикрдаги бесарамжонлик ҳамдир. Аввалига бирон нарсани истаб, орзу қиламиз. Аммо, орадан 5 дақиқа ўтар-ўтмас, уни аксини ўйлай бошлаймиз.

Қалбимиз турфа орзу-истакларга, ҳавасларга тўла. Эътибор беринг-а, ўша орзуларнинг аллақанчаси ўзаро зид, яъни, бири иккинчисини инкор этади. Миянгиз ҳам турли ғояларга ғиж-ғиж тўла. Бу яхши. Лекин ғоялар ҳозирча хом. Ҳар бир икир-чикиригача пухта ўйланмаган. Устувор йўналишлар аниқ белгилаб олинмаса, ҳаммасига баравар киришишга тўғри келади. Тўғри, роса тер тўкасиз, аммо кутилган натижа йўқ...

Ҳаётингизнинг барча жабҳаларида тартиб ўрнатиш учун, аввало фикрларингизда тартиб ўрнатинг. Тартибсизликда кўп вақт беҳуда йўқолади, кўп куч ва моддий имкониятлар сарф бўлади.

Яхши орзу-ниятларни ўйлаганда,  миямизга келажагимизни яратадиган дастур ёзиб қўяётгандек бўламиз. Шундай қилиб, онгимиздаги ҳаётимизни чигаллаштирган ва ёмонлаштирган эски ва ортиқча “дастур”лардан халос бўламиз.

Орзуларни амалга ошириш дастурининг айрим муҳим ижобий бобларини тахминан қуйидагича  тасаввур этиш мумкин:

1. Мен ўз ҳаётимнинг эгасиман.

2. Мен ўзимни қандай бўлсам, шундайлигимча севаман ва қабул қиламан.

3. Аллоҳ таоло мени алоҳида бир шахс, инсон қилиб яратган. Ўунинг учун маҳзун бўлма! Сен кучлисан!

4. Менда қанчалик кўп бўлса, мен бошқаларга ҳам шунчалик кўпроқ бера оламан.

5. Мен соғлом ва бахтлиман.

6. Ҳозир нима бўлишидан қатъий назар барчаси ўткинчидир.

Ғар бир шахс  ўзининг ички дунёингизга мос бўлган медитацияни ва ўз ижобий  жумлаларини ўзи ўйлаб топишингиз мумкин. Чунки, тасаввур жараёни – ижодий жараёндир.

Аммо қуйидагиларни ёддан чиқарманг:

Жумлалар албатта ижобий бўлиши керак. Сўзга эътибор беринг, сўзга! Масалан, мақсадингиз тонг саҳарда туриш бўлса, “Мен энди эрталаб кўп ухламайман”, деб эмас, балки “Мен қуёш чиқиши билан  уйғонаман”, дейиш керак.

         Жумла қанчалик қисқа бўлса, у шунчалик самаралидир.

Жумланинг табиий бўлишига интилинг. Баъзида яхши тузилган жумлалар ҳам ички қаршиликка учрайди, чунки, бу жумла Сизнинг одатий ҳаёт тарзингизга мос келмаяпти.