Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида халқаро кўргазма
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида халқаро кўргазма

Пойтахтимизда “ICTWeek Uzbekistan-2025” AKT ҳафталиги бошланди. Ўзбекистон халқаро майдонда жадал ривожланмоқда. Бугунги кунда у нафақат минтақа, балки жаҳон миқёсида ҳам энг тез ўсиб бораётган мамлакатлардан бирига айланди.
“ICT Expo” кўргазмаси – ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида миллий ва халқаро ишланмалар ва ютуқларни намойиш этишга қаратилган халқаро кўргазма ҳисобланади.
Ҳар йили ўтказиладиган мазкур ҳафталик ёшлар учун янги ғоя ва илҳом манбаига айланади. Ҳафталик доирасида ташкил этиладиган “ICT Expo” каби кўргазмалар орқали дунёдаги энг сўнгги ахборот-коммуникация технологиялари билан яқиндан танишиш, уларни мамлакатимиз шароитига татбиқ қилиш имкони пайдо бўлади.