Ҳадислар тўплами тақдимоти

Ҳадислар тўплами тақдимоти

 

kenrracpr.jpg 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйида “Инсониятнинг энг яхшисининг сўзларидан жилоланувчи нурлар” китоби нашр этилди. Мазкур асар Ҳофиз Абдул Азим Мунзирийнинг “Ат Тарғиб ват- Тарҳиб” ва Имом Нававийнинг “Риёзус Солиҳийн” китоблари асосида Искандар домла Халилов томонидан нашр учун тўпланган.

24 январь куни Тошкент шаҳридаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” жоме масжидида мазкур китоб тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққан нотиқлар юртимизнинг янги тараққиёт даврида имом-хатибларнинг билим ва малакалари юксалиб бораётгани, хусусан, ушбу янги тўпламнинг нашр этилиши ҳам бунга ёрқин далил экани, унда машҳур олтита саҳиҳ ҳадис тўпламларидаги одоб-ахлоққа оид ҳадисларнинг энг сараларидан 3 550 та ҳадисни омма ўқувчилар учун жамлангани ва икки жилдлик китоб қилингани эътироф этилди.

Шунингдек, мазкур тўплам имом-хатиблар, мударрислар ва талабалар учун фойдали кўлланма бўлиши алоҳида қайд этилди.