Ҳадис илми мактабига ташриф

Ҳадис илми мактабига ташриф

sahtstrjhserthsrehjyrssrtjhergrse.jpg

Ҳадис илми мактаби ўсиб келаётган ёшлар орасидан Имом Бухорий синагари буюк алломанинг муносиб авлодларини етиштириб чиқаришга йўналтирилган, Марказий Осиёда ягона ўқув даргоҳи. Ташкил этилганига ҳали кўп вақт бўлмаган бўлса-да, шарқ дунёси, мусулмон оламининг кўпдан-кўп таниқли алломалари   бу даргоҳга ташриф буюриб, унинг фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ташриф доирасида нуфузли меҳмонлар мактаб талабалари учун узаро мулоқот ўтказиб келмоқдалар.

 

Ҳадис илми мактабига Миср Араб Республикасидаги Ал-Азҳар университетининг Ҳанафий мазҳаби бўйича етук олим Шайх Жамалуддин Ҳашим ҳам ташриф буюрди. Меҳмонга Ҳадис илми мактабида ўқитувчи ва талабалар учун давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан яратиб берилган шарт-шароитлар билан таништириш асносида ушбу олийгоҳнинг ташкил этилиш мақсадлари ва келажакда кутилаётган натижалар, ўқитишдаги ўзига хос хусусиятлари тўғрисида маълумот берилди.

 

Шундан сўнг, мактаб ўқитувчилари ва  талабалари учун меҳмон иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида Шайх Жамалуддин Ҳашим исломда устоз-шогирдлик анъанаси, имконият ва иштиёқ – мақсадлар муштараклиги мавзуларида маъруза қилди. Ушбу билим юрти талабалари орасидан ҳадис илмининг забардаст уламолари етишиб чиқишига умид билдирилди.

dyjdsyjtstrgsergsrehsthtrh.jpg

Мактаб ўқитувчи ва талабаларининг илмий салоҳияти ва улар учун яратиб берилган шароитлар билан яқиндан танишиш давомида меҳмон бу Юрт ўз даврида барча илмларда бўлгани каби ислом илмларида ҳам марказ бўлганлиги, давлат раҳбари томонидан буюк алломаларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида албатта ушбу олийгоҳдан келажакда яна Имом Бухорийлар, Имом Термизийлар каби уламолар етишиб чиқишини таъкидлади.