“Абу Райҳон Беруний сиймоси – мусаввирлар нигоҳида” танлови ғолиблари тақдирланди

“Абу Райҳон Беруний сиймоси – мусаввирлар нигоҳида” танлови ғолиблари тақдирланди

 

 orzssgs.jpg

 

         Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида буюк қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигига бағишланган “Абу Райҳон Беруний сиймоси ёш мусаввирлар нигоҳида” номли танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

         Кўргазма-танлов ўзининг ноёб асарлари ҳамда оламшумул кашфиётлари билан жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний даҳоси, илмий-маърифий меросини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилишда фаол иштирок этаётган ёшларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

         Кўргазма-танловда иштирокчиларнинг 180 дан ортиқ ижодий ишлари намойиш қилинди.

         Танловда 1-ўрин Қашқадарё вилоятидан Азиз Мамутов, 2 ва 3-ўринлар Тошкент шаҳридан Абдуманноп Абдувалиев ҳамда Сабиҳа Исомоваларга насиб қилди.

         Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.