5 йилда Ўзбекистон энергетикасига инвестициялар 4 баробарга ошди
5 йилда Ўзбекистон энергетикасига инвестициялар 4 баробарга ошди

Ўзбекистоннинг сўнгги 5 йилликдаги энергетикаси қандай ўзгаргани маълум қилинди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, ушбу соҳада 2021-йилда инвестициялар ҳажми 2,6 миллиард доллар бўлган бўлса, 2025 йилда 11 миллиард долларга етган ва 4 баробарлик ўсиш қайд этилган.
Бугунги кунда жами генерация қувватлари 25,8 ГВтни ташкил этади. Шундан
• 5,6 ГВт қуёш ва шамол;
• 2,4 ГВт гидроэлектр станциялар;
• 17,8 ГВт иссиқлик электр станциялар.
Электр энергия ишлаб чиқариш 2017-йилда 60 миллиард кВт/соат бўлган. Жорий йилнинг 30 декабрь ҳолатида эса 86,4 миллиард кВт/соатгача кўтарилди, яъни 40 фоизлик ўсиш кузатилган.
Республикада 1991—2016 йиллар давомида 9300 километр электр узатиш тармоқлари ва 4800 та трансформатор пункти, 2021—2025 йилларда эса 69000 километр электр линиялари ва 14000 та трансформатор пункти қурилган.