21 миллиардли инвестиция ва Янги Тошкентда Сиань шаҳарчаси
21 миллиардли инвестиция ва Янги Тошкентда Сиань шаҳарчаси

Тошкентда Ўзбекистон–Хитой бизнес форумида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, инвестицияларни кўпайтириш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
2025 йилда Ўзбекистон иқтисодиётига 15,8 миллиард доллар миқдорида Хитой инвестициялари жалб қилинган. 2026 йилда эса бу кўрсаткични 21 миллиард долларга етказиш режалаштирилмоқда.
.Шунингдек Янги Тошкент шаҳрида Сиань шаҳарчасини барпо этиш ташаббусини илгари суриди. Бу лойиҳа икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди.
Стратегик аҳамиятга эга Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди. Таъкидланишича, мазкур магистрал Ўзбекистонни шарқ ва ғарб ўртасидаги муҳим транспорт хабига айлантиришга хизмат қилади.